ЮРТ БОШИМИЗ – ФАХРИМИЗ!

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Суғд вилояти меҳнаткашлари билан учрашувида сўзлаган нутқида таъкидлаб: – Ӯттиз йил аввал ким эдик, қандай шароитда яшардик, нимамиз бор эди!?. Тожикистондек жаннатмакон ватанимиз борлигидан шукроналар қилиб, унинг янада равнақ топишида ҳар биримиз фаол меҳнат қилмоғимиз шарт.

Тинч ва осойишта ватанимиз шукрини қилиб, миллий ваҳдатнинг қадрига етайлик, – деди.

…Кўҳна ва навқирон юрт: инсон қадами етмаган мангу қорлар қатлами, сукунат… Абадий музликлар қаъридан ўзига хос овоз чиқарувчи енгил шивир… Найзасимон чўққилар этагини тутган пасту баланд қирлар қўйнидаги ҳамишабаҳор далалар узра секин чайқалган шифобахш гиёҳлар манзараси… Овози кўкни тутиб, тоғлар остида шарқираётган дарёлар… Эртанги кун орзусини  юракларга жо этиб, бунёдкорлик. Яратувчанлик ишқи билан тер тўкаётган халқ бу – менинг халқим, бу – менинг Ватаним. Бу минг йилликлар тарихи тўридан бошланган авлиёлар макони, донишмандлар, шоирлар дунё китобидан жой олган файласуф олимлар, алломалар авлоди – Ватан!

Не-не кечмишлар гувоҳи, озодлик, эркин яшаш туйғусига талашган мозий майдонидаги қора доғлар, босқинчилик, мутелик, очарчилик каби синовлар шоҳиди бу – менинг Ватаним!..

Шўролар тузимининг равнақи учун ўз ҳиссасини қўшган, ҳалол меҳнати эвазига эришган тўкин-сочинлик, фаровонлик, ўқиш ўрганиш, дунё илмига интилган бу – менинг Ватаним!.. Она-Ватан – оддийгина икки жумла замирини ҳеч хазинага алишмам асло!

Ўтган асрнинг сўнгги йилларида бошимизга тушган оғир кунлар мурғаккина юртим аҳволини, шу юртда келажакка умид билан яшаётган халқим юрагини қанчалар ларзага солган маъносиз қарама-қаршиликлар оқибати юртдошларим қалбидан асло ўчмайди. Чунки мустақиллик, тинчлик, осойишталик бу – муқаддас бойлик.

Вайронага айланиб, парокандалик бўсағасида турган азиз Ватанимни қайта ҳозиргидек кўриш насиби, биз учун анча қимматга тушди. Пароканда халқни бирлаштириш, мамлакатда тинчликни таъминлаш, энг муҳими мустақилликни тўлиқ қўлга киритиш биз учун асрий орзу эди.

Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддасдир. Бу бурчни адо этишда ҳар қандай адолатсизликни енга олиш, Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, керак бўлса, ширин жондан ҳам кечиб курашишдан иборатдир.

Ватан хоинларининг халқимиз орасига солган низолари асорати ҳали-ҳануз битмаган бўлса-да, бугунги кун истиқболига шукроналар айтиб, элимизнинг ардоқли фарзанди, Тожикистон қаҳрамони, Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг хизматлари Ватаним тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилиши аниқ. Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир фуқароси учун жонини ҳам аямаслиги, айниқса, унинг қочоқларни ватанга қайтаришдаги жонбозлиги олий мақомдир. Жумладан, қўшни Афғонистон Ислом Республикасидан ватандошларимизни юртга қайтариш тадбирлари жаҳон миқёсида олқишланди.

Ватан – нима, демак? Бу ўзининг тарихий ҳаракатини мазкур майдонда камолга етказадиган бус-бутун халқдир. Бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Чунки  ватан мавҳум тушунча бўлмай, ташкилотчиликни, тараққиёт  ва маданиятни талаб қиладиган руҳий қудратдир. Ана шу қудратни мамлакатимиз раҳбарининг Ватан учун бахшида этаётгани натижасидир.

Тожикистон минтақасидаги тинч ва осойишта фаолият қилаётган, тўлиқ эркинликка эришган давлатлар сафида эканлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам аллақачон тан олганлиги қувонарли ҳолдир. Ватанимиздаги барча халқаро миқёсдаги тадбирлар ҳукуматимизнинг Марказий Осиё ва бутун жаҳон давлатларидаги муҳим воқеаларга бефарқ эмаслигини, аксинча, фаол иштирокини Бирлашган Миллатлар  урушидан кейинги ўтиш даври юртбошимизнинг оталарча ғамхўрликлари боис, тез орада халқнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти яхши томонга ўзгара бошлади. Айниқса, қишлоқ хўжалигидаги қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида, давлат хўжаликларини кичик фермер ва ижора хўжаликларига айлантирилди. Бу қулайликларни юракдан ҳис этган деҳқонларимиз Президентимиз ғамхўрликларига жавобан фидокорона меҳнат қилиб, халқ дастурхонининг фаровонлигини таъминлашга эришилди. Жумҳуриятда аграрликдан  саноатлаштиришга ӯтиш босқичлари кенг йӯлга қӯйилди ва саноат корхоналари, тоғ ӯ кон саноати корхоналари ишлари кенг йӯлга қӯйилди ва давлат бошчимиз томонидан қӯллаб келинмоқда.   Мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий соҳасида барча бунёдкорлик ишларини жонлантириш, бошқа ривожланган давлатлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш уларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, ёш иқтидорларни чет элларда иш ўрганиш каби тадбирларни тўғри йўлга қўйиш ҳукуматимизнинг асосий вазифаларидан бири эди. Тожикистонда тараққиётнинг тўғри ва ҳаққоний йўлини танлаш, шунингдек, кадрлар сиёсати муҳим вазифалар ҳисобланади. Хусусан давлатбошимиз хотин қизларни рахбарлик ишларига жалб қилиш ва уларни қӯллаб қувватлашни, ёшларни тарбиялаш уларни дунё миқёсида билимларни ошириш уларга йӯл очиб беришни  кенг йӯлга қӯйдилар ва эътиборни кучайтиришни талаб қилдилар.

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар йили зиёлилар билан жонли мулоқоти анъана тусига кириб, унда мамлакат ривожида олимларнинг, ўқитувчиларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги исботланмоқда. Олимларни эътироф қилиб уларни эл юрт олдида манфаатини оширдилар.

Президентимизнинг сўнгги Паёмида ҳам маданият ва илм-фанни жаҳоннинг илғор тараққиёти даражасига кўтармасдан мамлакат келажагини порлоқ кўришни орзу ҳам қилмаса бўлади, деб таъкидлагани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Зеро, илмий ғоялар дунёсида ҳам худди ҳаётнинг ўзидаги каби тараққиёт ва ҳақиқат дарров ғалаба қозонавермайди: бунинг учун курашиш, барча кучларни сафарбар этиш, тўхтовсиз мақсадга интилиш ва шижоат кўрсатиш, ўзининг ҳақлигига  ва ғалабага қаттиқ ишонч зарурдир. Чунончи, улуғ рус олими М. В. Ломоносов таъкидлаганидек: – «Фан ҳақиқатни равшан англашда ақлнинг пешаси, ҳаётнинг покиза қувончи, ёшликнинг шарафи, кексаликнинг таянчи, шаҳарлар, қалъалар меъмори, бахтсизликда қўрғон, бахтли кунда эса, безак, ҳамма жойда содиқ ва ажралмас йўлдошдир».

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мактаб, маориф соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонлари ҳам ўз вақтида бажарилган ишлардан бири бўлиб, мамлакатимизда таълим муассасаларини тўлиқ компютерлаштириш режаси муваффақиятли ижро этилди. Шунингдек, истиқлолиятимизнинг дастлабки йилларидаёқ муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан қишлоқ қизларини олий ва ўрта махсус ўқув юртларига «Президент  квотаси»  асосида жалб қилиш ҳам ўз самарасини  бериб, юртимизнинг узоқ қишлоқларидан минглаб қизлар олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олмоқда. Бизнинг тоғ – металлургия олийгоҳида 50 дан ошиқ талабалар Жумҳуриятимиз узоқ вилоят ва ноҳияларидан келиб таҳсил олишмоқда.

Билимнинг ўзи кифоя эмас, уни қўллай билиш керак. Истакни ўзи етмайди уни рўёбга чиқармоқ лозим. Чунки, юртбошимиз фикрлаш салоҳияти, ўз касбининг маҳоратини чуқур эгаллагандагина ўз ишининг самарасини кўра олишини кўп бор таъкидлайди.

Буюк ватанпарварлик соҳиби бўлиш учун жамиятда аёлнинг, онанинг ўрни нақадар муҳимлигини таъкидлаб, Президентимиз ўзининг жамиятда аёлнинг ўрни тўғрисидаги фармони билан мамлакат тараққиётини аёлларсиз тасаввур қилиш мушкуллигини исботлади. Бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, аёлга муносабат – номус, шарм-ҳаё, адаб ва олийжанобликнинг энг нозик ўлчови, раҳмдилликни тарбиялашнинг олий мактабидир. Буюк немис танқидчиси Генрих Гейне  таъкидлаганидек: «Аёлларни севинг ва иззат қилинг, улардан фақат юпанч эмас, балки илҳомингизга куч, маънавий ва ахлоқий қобилиятингизни  икки баравар оширувчи қудрат ахтаринг».

Боболаримиз таъбири билан айтганда, ўз Ватанингнинг ҳақиқий фарзанди бўл, қадрдон тупроқ билан чамбарчас боғлиқлигини теран ҳис қил, унга фарзандларча муносабатда бўл, ундан нима олсанг, юз ҳисса ортиғи билан қайтар, чунки, бу азиз Ватан биздан кейинги авлодларнинг ҳам муқаддас макони бўлишини асло унутмаслигимиз керак. Мазкур ғоянинг нақадар ҳақ эканлигини ҳис этган бугунги Ҳукуматимиз ва шахсан Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон мамлакатимизнинг барча гўшаларида  порлоқ келажакни кўзлаб, турли саноат ва техника  корхоналари қуриш ишларини кун сайин авж олдирмоқда. Чунки доно раҳбаримиз таъкидлаганидек жаҳон тараққиёти майдонига даъвогар бўлмоқ учун нафақат халқ хўжалиги, балки, маданият, саноат, савдо сотиқ ички ва ташқи бозор талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоғимиз керак. Бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг сифати, бажарилиш муддати қисқа кунлар ичида фойдаланишга топширилмоқда.

Тожикистон тарихида янгидан янги қурилаётган иншоотлар, саноат корхоналари тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган экан унутилмас бўлиб қолиши аниқ. Шунингдек, юртимиз иқтисодиёти жаҳон бозори муносабатларига чиқа олишини таъминлайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги саноат ва қурилиш иншоотларининг жадал суръатлар билан амалга оширилаётганлиги, жумладан, халқимизни маҳаллий қурилиш маҳсулотлари билан таъминлаш учун турли корхоналарнинг ҳам барпо этилиши қувонарли ҳолдир. Саноат соҳасидаги ишларни, вилоятимиздаги тоғ кон саноати корхоналарида  Зарафшон тилла кони, Зарнисор Тожикистон Хитой ҳамкорлик қилаётган корхона, Хуаксин Ғаюр Суғд семент корхоналари мисолида оладиган бўлсак, истиқлолиятнинг ўттиз йил арафасида ишга кейинчалик тўқимачилик комбинати, цемент ишлаб чиқариш заводи, паррандачилик фабрикаси, бир неча пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш заводлари, шунингдек, сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари аллақачон халқимизга шу билан бирга четга ўз маҳсулотларини сотиш билан машғул. Бу билан жумҳуриятимиздаги минглаб ёшлари доимий иш жойлари билан таъминланмоқдади.

Ватан ва халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ана шундай улуғвор ишлар бевосита Президентимизнинг ғамхўрликлари асосида амалга оширилмоқда.

Йўл қуриш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш қадимдан энг савобли ишлар сирасига кирган. Мамлакатимиз истиқлолияти туфайли қурилган янги йўллар жаҳон стандартларига жавоб беришлари билан ҳам ажралиб туради, шунингдек, эски йўлларни ҳам сифатли таъмирлаш ишлари муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, «Истиқлол», «Шаҳристон» ва «Хатлон» туннеллари жаҳон миқёсидаги стратегик иншоотлар сирасига киради. Юртбошимизнинг бу улкан ишларни амалга оширишда ташқи сармояларни жалб этишлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу равон йўллардан ўтган ҳар бир йўловчи, аввало, Президентимизга ва йўлсозларга айтадиган тасанноларининг ўзи ҳам бир улуғ мартабадир.

Буюк инглиз файласуфи Жон Лакк қуйидаги фикрини гўё муҳтарам юртбошимизга атаб айтгандек: – «Ҳақиқий мардлик ҳеч бир кулфат ва хатарларга қарамай, ўзини хотиржам тута билиш ва вазминлик билан ўз бурчини адо этишда намоён бўлади».

Адолатпеша, халқ бахт-саодатининг улуғвор негизига  қурилган ёш мустақил юртимиз ва унинг адолатпарвар Ҳукумати амалга ошираётган муқаддас вазифалар билан  фахрланмоқ, унинг қадрига етмоқ, нақадар, жозиба эканлигини чин қалбдан ҳис этасан, киши. Чунки тинч ва осойишта юртимизда ҳукуматимиз эркинликка катта йўл очиб берди.

Муҳтарам Президентимизнинг юртимиздаги қариялар уйларига, мактаб-интернатларга, етимларга кўрсатиб келаётган ғамхўрликлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Чунки мамлакатимиздаги тадбиркор ва ишбилармонларни ана шундай савоб ишларга даъват этиш ҳам бир муқаддас маъводир.

Мутафаккир шоир Шайх Саъдий таъкидлаганидек:

-Агар қайси мамлакатда ғариб хўрланур,

У хил мамлакат тез вайрон бўлур.

Юртимиз раҳнамоси эса, ҳар бир байрамларда, хайрия тадбирларида ғариблар ҳолидан шахсан огоҳ бўлиб халқни уларнинг кўнглини олишга чорлайди.

Муҳтарам Президентимиз мустақил Ватанимизнинг порлоқ келажагини тўғри талқин қилишда давлат тилининг равнақи, унинг мустаҳкам меъёрини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, дастлабки кунларданоқ юртимиз олиму зиёлиларига мурожаат этиб, бу борадаги асосий вазифаларни белгилаб берди. Чунки тилда халқнинг бор-йўғи, унинг буткул ватани гавдаланади. Тил халқнинг ўтмиши, ҳозирги ва келажак авлодини буюк бир яхлитликка, тарихий жонли жипсликка айлантирувчи энг ҳаётий, энг бой мустаҳкам воситадир.

Ҳукуматимиз юрт манфаати учун юксакликлар узра илдам одимлашда ёшларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб, уларга берилаётган имтиёзлар, айниқса, таҳсинга сазовордир.

Ёшлик ўзининг олижаноб ташаббуси, софдилликка, адолатга, башарий ҳақиқатга бевосита интилиши билан тараққиётнинг буюк кучларидан бирини ташкил қилади. Президентимиз навбатдаги Паёмида ҳам ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб, уларнинг чексиз имкониятларини аниқ кўрсатиб ўтди: – «Ёшлар эртанги куннинг асосий куч-қудратидир».

Юрт бошимиз дӯстлик ришталарини  қӯшни мамлакатлар билан зич боғлаб, халқаро  дӯстликни кенг йӯлга қӯйдилар. Ӯзбекистон Жумҳурияти  ва Тожикистон орасидаги чегара йӯлларини очиб биродарликни янада кучайтирдилар. Икки давлат бошчилари бир неча бор учрашиб маданият, маърифат, саноат , таълим  ва яна бир қанча йуналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни йулга қӯйдилар. Дӯстлигимиз абадий бӯлишини  ваъда бердилар.  Борди келди , қариндош, қондош эканлигимизни эътироф этдилар. Икки юрт халқи уларнинг бу ишларидан ниҳоятда бахтиёрдирлар. Шахсан мен бу икки  республика орасидаги фарзанддирман. Тожикистон яшаб турган ватаним ҳисобланса, Ӯзбекистон туғулган масканимдир. Икки юртнинг эрка фарзанди ман. 

Дӯст билан обод уйинг, гар бӯлса у вайрона ҳам.

Дӯст қадам қӯймас экан вайронадур кошона ҳам.

Тожикистон Республикаси Президенти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқ ва Ватан олдидаги буюк хизматларини  қадрлаш, бу олий неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келажак авлодга етказиш муқаддас вазифамиздир. Зеро, Мир Алишер Навоий таъкидлаганидек:

-Подшоҳ мулк баданининг жонидир,

САМАДОВА ГУЛИ МИРЖОНОВНА – кончилик факультети декани, техника фанлари номзади.