Тинҷлик асосчиси, Миллат пешвоси, мўхтарам Президентимиз Жаноби Олийлари Эмомали Рахмон Тоғли Бадахшон Автоном Вилоятига қилган ташрифларида Хоруғ шахрининг халқи билан учрашиб ободонлик ишларини вилоятда аъло даражада йўлга қўйиш, яшаш шароитларини янада яхшилаш ва ёшларни Ватандўст, мард, жасур ва ҳалол меҳнат қилишга ундаш ва ота – оналардан уларнинг тарбиясига жиддий эътибор беришларини, уларнинг масъулияларини эслатиб таъкидлаб ўтди.
Тожик халқи азал- азалдан меҳнатсевар, меҳмоннавоз , халқини урф одатларини қадрлаб келган халқ ҳисобланади. Гуруч курмаксиз бўлмас, деганларидек, орамизда айрим инсонлар топиладики ўзларини ҳатти ҳаракатлари билан халқ орасида ном чиқариб хаммани ташвишга қолдиришади. Юрт бошимиз бундай ишларга қўл ураётган кишиларга ота сифатида насиҳат қилиб бу йўллрдан қайтишларини қайта қайта айтиб ўтадилар.
Жумҳуриятимизда тинчлик ўрнатиб, жинояткорлик ишларини олдини олиш ва жинояткорларга қарши қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Ёшларимизни бундай ишларга қўл урмасликлари учун ўқув марказлари, коллежлар, олийгоҳлар ташкил этилиб, маданият уйлари, боғлар ва уларни шуғулланишлари учун спорт майдонлари, спорт комплекслари қурилишлари кенг йулга қўйилди ва қуриб битказилди.
Хоруғ шаҳрида яшовчи айрим кимсалар ойнаси қора, давлат рақамлари йук машиналардан фойдаланиб халқ орасида ташвишовар ҳаракатларни пайдо қилишиб ота – оналарни ташвишга солди Бундай кимсалар халқни оромини бузиб, тинчлигини йўқотганлар нафақат банда, Оллоҳ олдида ҳам гуноҳкор ҳисобланади ку! Ахир тўрт кунлик дунёда яхши яшаб, эл юрт орасида обрў қозониб яшаб умр басар қилишга нима етсин ахир!
Тоғли бадахшон қизлари энг гўзал қизлардан ҳисобланса, йигитлари барваста жасур, хушқомат ва асл инсонлар ҳисобланишади . Бундай ўлкаларда яшаш ҳар кимга насиб этмаган. Помир тоғлари дунё томи ҳисобланади. Нима учун энди биз бу ажойиб масканни номини оёқ ости қилувчи кимсаларга жим қараб туришимиз керак.
Биз Тожикистонликлар учун ҳар бир қарич ери, тупроғи, ҳавас қилар даражадаги гўзал табиати, суви ва унда яшовчи қайси миллат, қайси ирқ, қайси дин эгаси бўлмасин ҳамма инсонлари азиздир! Биз ҳеч қачон бизга ва азиз Ватанимизга қарши тош отгувчиларни азиз юртимизга йўлиқтирмай бор кучимизни ҳимоя қилишга сарф этамиз!
Бир буюк шоиримиз айтганларидек:
Азиз асримизнинг азиз онлари ,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир шоҳ сатрларла ,
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Келинг, азиз юртдошлар, инсон учун чегараланган умр яратгувчимиз томонидан берилган экан, яшаб ўтаётган ҳар бир кунимизни қадрига етиб умр охирида яшаб ўтилган вақтимизга пушаймон бўлмайлик. Сўнги пушаймон ўзинга душман дейишади. Умр дафтаримизни шундай яхши онлар билан безайликки, биздан кейин келадиган авлодларимиз фахрланиб эсга олиб яшасин.
Бу озод Ватан бизникидир! Тожикистон келажаги буюк давлат!
Бу Ватан биз учун саждагоҳ каби муқаддасдир!
Самадова Гули Миржоновна
Тоғ – металлургия олийгохи,тоғ кон ишлари факултети декани техника фанлари номзоди