Тожикистон Ватаним маним – Ӯзбекистон олтин бешигим!

      Қиз бола палахмон тоши дейишади. Дар  ҳақиқат шундай экан. Мен аслида Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида туғилиб ӯсганман.  Мана 35 йилдир, ки мен Тожикистон Республикасида яшайман. Тошкент политехника институтини тугатиб, Душанбе шаҳрига институт йӯлланмаси билан Помир геология разведка экспедитсиясига ишга келдим. Оила барпо этиб икки фарзанднинг онаси бӯлдим. Оллоҳимга шукурлар бӯлсин ҳаётимдан нолимайман.  Бахтли оилалардан ҳисоблайман ӯзимни.  Турмуш ӯртоғим ҳам мени яхши тушуниб аҳил яшаб, фарзандларни тарбиялаб олий маълумотлар эгаси қилдик ва набераларни бобоси ва бувиси бӯлдик. Ҳозирги кунда Тожикистон тоғ – металлургия институтида ишлаб келяпман, техника фанлари номзадиман. Тоғ кон факултетида декан вазифасида ишлаб, Навоий Давлат Кончилик институти билан ҳамкорликда докторлик илмий ишимни давом эттириб  юрибман ва шу даргоҳда ҳимоя қилишни ният этдим.

         Мен шу кунларда ӯзимни ниҳоятда бахтли ҳисоблайман, чунки икки давлат бошчилари биргаликда  дӯстлик ришталарини мустаҳкамлашмоқда.                     Тожикистон Республикаси Президенти тинчлик ва  осойишталик элчиси, жаноби олийлари Эмомали Рахмон ва Ӯзбекистон президенти жаноби олийлари Мирзиёев Шавкат Миромоновичларнинг Суғд вилояти интеллегентсияси билан бӯлиб ӯтган учрашувларида қатнашгандан сӯнг ниҳоятда ӯзимни бахтиёр ҳис этдим.

           Тожикистон мен яшаб турган Ватан бӯлса, Ӯзбекистон олтин бешигимдир!  Икки давлатнинг эрка фарзандиман. Бирисида туғилиб униб ӯсдим, иккинчисида бахт топиб , обрӯ эътибор қозондим.  

           Мен ӯзимни бахтиёр ҳисоблайман, чунки мен шундай ажойиб меҳрибон, инсондӯст ва буюк икки давлат  Президентларининг бошчилигадаги далатларнинг фарзандиман! 

           Мен бахтли аёл ҳисоблайман ӯзимни, чунки мен буюк  Абдухолиқ Ғиждувонийлар ва Баҳоваддин Нақшбандийлар, Абу Али Ибн Сино, Тожикистон қаҳрамони Садриддин Айнийлар юртиданман. Уларнинг руҳ арвоҳлари мени ҳамиша қӯллаб кувватлаб юради.

           Мен шундай ютуқларга эришиб  обрӯ эътибор эгаси бӯлишимга  сабаб аввало мен ишлаб, фаолият этиб юрган Тожикистон  тоғ – металлургия  олийгоҳи роҳбарияти ва жамоаси,  оилам ва мени атрофимдаги яқин  қӯллаб қувватлайдиган дӯстларимдир.

             Мен икки юрт Президентларини ҳамиша халқимизнинг улуғ кунларида учрашишларини ва яхши ниятларига эришишларини  тилайман. Бошимизга хамма вақт соғ саломат бӯлсинлар.  Икки юрт дӯстлиги абадий бӯлсин дӯстлик ришталарини янада мстаҳкам боғлайлик!

 Тожигим ӯзбек билан ширу шакардир!

 

Самадова Гули Миржоновна

Тожикистон тоғ – металлургия институти устози,

техника фанлари номзоди