ИСЛОМ ДИНИ НИҚОБИДА ЮРГАН ТЕРРОРИСТИК-ЭКСТРЕМИСТИК ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН БИЛДИРИШ

        Халқимизда шундай мақол бор: «Ӯзга юртнинг подшоси бӯлгунча ӯз юртингнинг гадоси бӯл!». Дарҳақиқат, инсон тафаккури, таълим- тарбияси, маданияти билан бир-биридан ажралиб туради.     

         Ватанни севмоқ иймондандир. Бу ақида ҳар бир инсоннинг ватан ва халқ олдидаги буридир. Бунга амал қилиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир. То тирик эканмиз буни фарзандларимиз, набира ва абираларимизга ҳам тушунтириб бормоғимиз лозим.  

         Айрим шахслар бу гапларни аксини тушунтириб ёшларимизни мияларини заҳарлаб тушунтириш ишларини олиб боришади. Улар ӯзларини ҳақиқий мусулмон,  Ислом динини энг олий даражадаги олим уламолари  деб   ӯйлайдилар, ки гӯё улардан яқин Ҳудога ҳеч кимса йӯқ.  Улар ӯзларини шунчалик ҳалол қилиб кӯрсатиб Ислом дини орқасидан ниқоб кийиб, хохлайдилар, ки яшаб турган Ватанимиз,  жондан азиз Тожикистонимиз, буни бошқариб турган юрт бошимиз,  тинчлик элчиси , миллатимиз пешвосини ҳар хил бӯҳтонлар билан номини қоралаб, обрӯ эътибор қозонишни ӯзларига мақсад қилиб олишган.

           Бундай кимсаларни мен ӯзим шахсан  инсон фарзанди деб тан олмайман. Агар  уларда ору номус бӯлса, бегоналар олдида ӯзи туғилиб ӯсган юртни,  узоқ йиллардан буён бошқариб келаётган шахсга  бегоналар орасида бӯҳтон тошларини ёғдирмас эди.

          Биз учун жонини фидо қилиб , ӯлимга кӯкрак кериб,  Авғон диёрига бориб минглаб юртдошларимизни Ватанига қайтариб келганда, чет элдаги мухолиф «дӯстларимиз» қаерда эдилар. Уларга жон ширин экан, бошқаларни жони ширин эмасмиди, бу инсонни оиласи, фарзанди йуқ эдими?????   Жонини гаровга қӯйишга ким мажбур қилган эди…..

       Энди юртимиз обод, халқи дунёга танилиб, дӯстлар орттириб обрӯ эътиборга сазовор бӯлганда ниқобларини кийиб ӯзларини ватандӯст ҳисоблаб,  дилсӯзлик қилишмоқчими? Ёшларимизни ӯзларича тӯғри йӯлга солишмоқчими?

         Йӯқ, бундайлардан ҳазар қилиш керак, бундай шахсларни иложи борича ниқобларини ечиб асл башараларини кӯрсатиш керак. Элга танитиш керак.

              Азиз Ватандошлар, жондан азиз Ватанимизни, юрт бошимиз Эмомали Раҳмонни бундайлардан бир тану бир жон бӯлиб ҳимоя қилайлик!!!!

           Ватан тупроғимиз олтиндан ҳам қиммат эканлигини,  ҳар бир гиёҳи кӯзимизга тӯтиё бӯлиб, унда яшовчи халқи ӯз Ватани учун ҳамиша содиқ эканини  дунёга тенг эканини исботлашимиз керак!  

          Ҳеч кимга бермаймиз Тожикистонни!!!!!!                 

Лола Ниҳонова